Anadolu Isuzu компанияси Ўзбекистонда автомобилсозлик соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этмоқчи

    Шу йил 7 октябрда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Туркиянинг Anadolu Isuzu компанияси автомобиль гуруҳи президенти Бора Кочак билан учрашди.

    Anadolu Isuzu 1984 йилда ташкил этилган. Компания Туркиянинг Anadolu Group xoldingининг автобус ва тижорат автомобиллари ишлаб чиқарувчи йирик шўба корхоналаридан биридир.

    Суҳбат давомида компанияни Ўзбекистонда хусусийлаштириш дастурида иштирок этишга ва автомобилсозлик соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга жалб этишнинг амалий жиҳатлари муҳокама этилди.

    Шу билан бирга, томонлар Anadolu Group xoldingининг Ўзбекистондаги бошқа ташаббуслари, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларининг жорий ҳолатини кўриб чиқдилар.

    Учрашув якунида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва турк компаниясининг мамлакатимиздаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳар томонлама чора-тадбирларни кўришга тайёрлик билдирилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates