Қайд этилишича, Бастамкулов 2024 йилнинг баҳорида “UzAuto Motors”га келгач, кетма-кет заводнинг харидлар бўйича директори ва ижрочи директори лавозимларида ишлаган.
У компанияга келгунга қадар автомобиль ойналарини ишлаб чиқарувчи “Автоойна“ компаниясини бошқарган.