Туғруқ Истанбулга яқинлашганда бошланди. 1996 йилда туғилган йўловчи Ситора А. борткузатувчиларга оғриқ бошланганлигини билдирган.
Бригадир вазиятни баҳолаб, бортдаги йўловчиларга мурожаат қилиб, агар улар орасида шифокорлар бўлса ёрдам беришларини сўради.
Бироз вақт ўтгач, йўловчи ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида ўғил фарзандни дунёга келтирди.
Хавфсиз қўнишдан сўнг Истанбул халқаро аэропортининг тиббиёт ходимлари бортга чиқишди. Она ва янги туғилган чақалоқ клиникага ётқизилди, уларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланди.