Тошкент – Лондон – Тошкент авиақатновлари ҳафтасига уч марта – сешанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Сешанба ва жума кунлари HY 201 Тошкент – Лондон ва HY 202 Лондон – Тошкент рейслари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:
• Тошкентдан учиш маҳаллий вақт (Тошкент) билан соат 11:10 да
• Лондонга келиш маҳаллий вақт (Лондон) билан соат 14:50 да
• Лондондан учиш маҳаллий вақт (Лондон) билан соат 16:20 да
• Тошкентга келиш маҳаллий вақт (Тошкент) билан эртаси куни соат 03:10 да
Якшанба кунлари HY 203 Тошкент – Лондон ва HY 204 Лондон – Тошкент рейслари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:
• Тошкентдан учиш маҳаллий вақт (Тошкент) билан соат 12:30 да
• Лондонга келиш маҳаллий вақт (Лондон) билан соат 16:10 да
• Лондондан учиш маҳаллий вақт (Лондон) билан соат 17:25 да
• Тошкентга келиш маҳаллий вақт (Тошкент) билан эртаси куни соат 04:15 да
Тошкент – Лондон йўналиши бўйича авиачипталар нархи 3 227 000 сўмдан, Тошкент – Лондон – Тошкент йўналишида эса 7 452 000 сўмдан бошланади.
Авиачипталарнинг тақдим этилган нархлари 2023 йил 24 февраль ҳолатига кўра амал қилади, деб хабар беради Uzbekistan Airways АЖ матбуот хизмати.
Шунингдек, хабар орқали авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий www.uzairways.com сайти, ҳамда «UzAirways» мобил иловаси, Uzbekistan Airways Sales орқали ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкинлиги маълум қилинади.








