2023 йилнинг 8 июнидан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан Қурбон ҳайит байрами кунлари, яъни, шу йилнинг 28 июнидан 2 июлигача амалга ошириладиган барча маҳаллий рейсларнинг авиачипталарига 50 фоиз чегирма тақдим этилади.
Ҳозирча Қурбон ҳайитини нишонлашнинг эҳтимолий санаси 28 июнь экани тахмин қилинмоқда.
Унинг аниқ санаси Мусулмонлар идораси томонидан эълон қилинади.