баннер
10 апр 2025
13:24

    Россия ва Ўзбекистон мева-сабзавот етказишнинг кафолатли тизимини ривожлантиради

    Агросектор 1 июн 2022 4639

    Россия ва Ўзбекистон Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини Россия бозорига етказишнинг «шаҳардан растагача» принципи асосида кафолатли тизимини ишлаб чиқяпти. Бу ҳақда Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида бўлиб ўтаётган кўргазма-ярмаркада Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ботиржон Асадов маълум қилди.

    Унинг сўзларига кўра, бунинг учун республикада чет эл, шу жумладан Россия бозорига мўлжалланган мева ва сабзавот етиштириш бўйича қўшма агрокластерлар яратиляпти.

    Ундан ташқари мева-сабзавот логистик марказлари тузиляпти. Товарни Россияга етказиш, ҳамда уларни Россия савдо тармоқларида тарқалишини таъминлаш мақсадида логистик занжирлар шакллантириляпти.

    Тадбирда Ўзбекистондан борган 30дан зиёд мева-сабзавот, алкоголь, текстиль компанияларининг вакиллари иштирок этяпти.

    Россиядан эса давлат муассасаларининг, отеллар ва ресторанларнинг вакиллари иштирок этяпти, деб хабар беради ia-centr.ru

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech