Россиядан келган болалар таътилни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Анор» болалар соғломлаштириш оромгоҳида ўтказадилар. Уларга меҳмондўст ташкилотчилар томонидан спорт кийимлари ва зарур техник жиҳозлари совға тариқасида улашилди.
Россиялик болаларнинг 14 кунлик таътил пайтида яхши дам олиши учун барча шароитлар яратилган. Хусусан, улар турли спорт турнирларида, маҳорат дарсларида қатнашадилар, бу ерда уларга таниқли спорт усталари дарс беради. Расм чизиш, рақс, театр маҳорати, мусиқа, компьютер синфи, шунингдек кутубхона болалар ихтиёрида бўлади.
Болаларнинг мазмунли ҳордиқ олиши кун тартибидан сув спортлари фестивали, қизиқарли квестлар, комик эстафеталар, хорижий, маҳаллий фильмлар ва спектакллар намойишлари, шунингдек, видео-танлов ўтказиш ўрин олган.