Кеча пойтахтимиздаги Олимпия шаҳарчасида V ёшлар Пара Осиё ўйинларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчилар ва уларнинг мураббийларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Тантанали тадбир аввалида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг V ёшлар Пара Осиё ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.
Шундан сўнг, давлатимиз мадҳияси ижро этилди ва расмийлар томонидан спортчилар ва мураббийлар эришилган улкан ғалаба билан самимий табрикланиб, уларнинг жасорати, матонати ва фидойилиги юксак эътироф этилди.
Мазкур ғалаба Янги Ўзбекистон ёшларининг салоҳияти, иродаси ва халқаро спорт майдонидаги нуфузини яна бир бор яққол намоён этди.










