Пара енгил атлетика бўйича Т13 классида эркаклар ўртасида узунликка сакраш баҳслари ўтказилди. Унда ҳамюртимиз Дониёр Аҳмедов 6.88 метр натижа билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Пара дзюдонинг J1 классида курашаётган аёллар баҳсида ҳамюртимиз Феруза Эргашева кумуш медални қўлга киритди.
Пара дзюдо бўйича аёллар ўртасида J2 классида -70 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Муниса Мадримова делегациямиз ҳисобига кумуш медални қўшиб қўйди.
Пара пауэрлифтинг бўйича эркаклар ўртасида -72 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Бекзод Жамилов 204 кг натижа билан бронза медалга сазовор бўлди.