Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент-2025" ёзги Осиё ва Параосиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида ҳукуматнинг "2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан "Тошкент-2025" ёзги IV Осиё ва V Параосиё ўйинларини юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Хусусан, дастурга кўра Осиё паралимпия қўмитаси вакилларини Ўзбекистонга ташрифи ва уларни Ўйинларни ўтказиш объектлари билан таништириш назарда тутилмоқда.
Шунингдек:
-
IV ёзги Осиё ва V Параосиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита таркиби;
-
Ўйинларни ўтказиш бўйича бошқарув кенгаши таркиби;
-
Ўйинларни ўтказиш бўйича дирекция маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланмоқда.