Қайд этилишича, унда муваффақиятли иштирок этиб, жами 23 та медаль қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаган терма жамоамиз аъзолари юртимизга қайтиб келди.
Қувонарлиси шуки, Миллий терма жамоамиз сафидаги Қашқадарқадарёлик паравелоспортчи Ғолиббек Мирзаёров чемпионат баҳсларида 4та олтин, битта кумуш медалини қўлга киритди.
Тантанали кутиб олиш маросимида Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбарияти, ОАВ ходимлари, спортчиларнинг оила аъзолари иштирок этди.