Маросимда мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи, генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов, билим юртининг масъул офицерлари, курсантлар, уларнинг оила аъзолари, фахрийлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Дарҳақиқат. она Ватанга қасамёд қанчадан-қанча саркардаларимиз, ботирларимиз тилида янграган ва сўнгги нафасгача юракда сақланадиган муқаддас онтдир. Тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда ҳарбий хизматчилар учун яратилаётган шароитлар, уларнинг ижтимоий ҳимояси йўлидаги ислоҳотлар ҳақида гапирди ва курсантларнинг ўқиш ва кейинги хизматларига муваффақиятлар тилади.
Курсантлар Ватан олдидаги бурчини ҳалол бажаришга бел боғлаб, виждони, ор-номуси ва шаънини ўртага қўйиб, Ўзбекистон Республикасига, халқига ва Президентига бир умр содиқ бўлишга, ҳар қандай машаққатли синов ва қийинчиликларда ҳам эл-юртининг юксак ишончини оқлашга яқинлари ва кенг жамоатчилик гувоҳлигида тантанали қасамёд қилди.
Гуличеҳра ДУРДИЕВА,
"Янги Ўзбекистон" мухбири