Мамлакатимиз шимолидаги саҳрода махсус тактик ўқувлар ўтказилди

    Ҳарбий 26 октябр 2022 1948

    Мудофаа жангини ташкил этиш бўйича мажмуавий тактик ўқуви ҳамда куч тузилмалари ҳамкорлигидаги махсус тактик ўқувлар мамлакатимиз шимолида ўтказилди.

    Мажмуавий тактик ўқув чегара қўшинлари бўлинмаларининг жанговар навбатчиликни ўташ вақтида тўғридан-тўғри шартли террорчилар ҳужумини қайтариши бўйича амалий ҳаракатлар билан бошланди.

    Ўқувларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев, Мудофаа вазирлиги раҳбарияти, ҳарбий округлар вакиллари, ҳудуддаги куч тузилмалари мансабдорлари кузатиб борди.

    Жанговар чизиқда жойлашган ўқув жойларида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия бўйича Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари бўлинмалари ҳамкорлигида махсус-тактик ўқувлар ўтказилди.

    Унда шартли равишда темир йўл транспортида ҳамда кўп қаватли бинода гаровга олинганларни озод этиш, блокпостга қилинган ҳужумни ҳамкорликда қайтариш, мерганлар жуфтлиги ҳаракати ҳамда аҳоли яшаш пунктида шартли душманни яксон қилиш бўйича махсус ҳаракатлар намойиш этилди.

    Ўқув сўнгида меҳмонлар ҳарбий округда мавжуд бўлган замонавий техника ҳамда полигон ҳудудида янгидан барпо этилган экстремал шароитларда яшовчанлик шаҳарчаси билан яқиндан танишишди.

    Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates