«Ватанпарвар» ташкилоти спортчилари Қозоғистонда навбатдаги ғалабани қўлга киритди

    Спорт 25 май 2022 2059

    Қозоғистон Республикасида картинг бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган чемпионатнинг биринчи босқичида «Ватанпарвар» ташкилоти Наманган вилояти кенгашининг картинг спорти секцияси спортчиси, 14 ёшли Ясмина Эгамбердиева «OK-junior» синфида биринчи ўринни эгаллади.

    Шунингдек, ташкилотнинг Тошкент шаҳар кенгаши тасарруфидаги Яшнобод тумани Ўқув спорт техник клубининг картинг спорти секцияси спортчиси, 11 ёшли Амир Ҳамроев ушбу мусобақанинг «Супер-мини» синфида беллашиб, ғолибликни қўлга киритди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Матбуот хизмати.

    Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Қозоғистонда ўтказилган Республика турнирининг 1-босқичида ҳам Амир Хамраев фахрли биринчи ўринни эгаллаб, ушбу спорт тури бўйича ўз тенгдошлари орасида тенгсизлигини исботлаган эди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates