Вазирлар Маҳкамасида тайинловлар амалга оширилди

    Мамлакатимизда 10 март 2022 2003

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 февралдаги “Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда “Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси ва аппарати таркибий бўлинмалари тузилмалари янгидан тасдиқланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбар кадрлари лавозимларга тайинланди.

    Шерзод Абдурасулович Каримов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти мудирининг ўринбосари - Таълим тизимини ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири этиб;

    Дониёр Саиткулович Эрматов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шуъбаси мудири этиб;

    Шахобиддин Шарофиддинович Мусаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шуъбаси мудири этиб тайинланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates