Велоспортчиларимиз илк бор Олимпия ўйинларига тўртта йўлланма қўлга киритди

    Спорт 19 октябр 2023 1154

    Велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарини жамғариш даври якунига етди. Қувонарлиси, Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI) томонидан эълон қилинган рейтинг якунига кўра, бўлажак Олимпиадага Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 3 та, эркаклар термаси эса 1 та йўлланмага сазовор бўлди.

    Аёллар тоифасидаги лицензияларнинг 2 таси гуруҳ пойгаси, 1 таси эса шахсий пойга дастурига тўғри келади. Қизларимиз 1942 очко билан ушбу циклда иштирок этган 103 жамоа орасида 17-натижани қайд этган. Бу Осиё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткич бўлди.

    Йигитларимиз эса 1 228 очко билан 105 жамоа орасида 32-натижани кўрсатди. Бу уларга гуруҳ пойгаси йўналишида 1 та йўлланмани тақдим этди. Қоидага кўра, барча квоталар терма жамоа учун тақдим этилган. Ушбу дастурларда қайси атлетларимиз Париж-2024 Олимпиадасида стартга чиқиши кейинроқ мураббийлар штаби томонидан маълум қилинади, деб хабар беради Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

    Қайд этиш жоиз, велоспортчиларимиз Олимпия ўйинларига биринчи бор 4 та йўлланма қўлга киритяпти.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates