24 ёшли марафон югуриши бўйича жаҳон рекордчиси автоҳалокатга учраб ҳаётдан кўз юмди

    Кениялик спортчи Келвин Киптум ва унинг мураббийи йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди.

    24 ёшли марафончи ўтган йили жаҳон рекордини янгилаган ва яқинлашиб келаётган Париж Олимпиадасининг фаворитларидан бири эди. Бахтсиз ҳодиса юз берган вақтда спортчи Кения туманларидан бирида машғулотдан қайтаётган эди.

    “Бу ҳайдовчининг айби билан содир бўлган бахтсиз ҳодиса. Киптум бошқарувни йўқотиб, дарахтга бориб урилган ва 60 метр узоқликдаги ариқга тушиб кетган”, дейилади хабарда.

    Автомашинада спортчидан ташқари унинг мураббийи Жерве Хакизиман ва севгилиси Шерон Кости ҳам бўлган. Шарон авариядан омон қолган ягона шахс бўлиб, шифохонага етказилган.

    Унинг жаҳон рекорди расман тасдиқланган ва марафон масофасини (42 километр 195 метр) икки соату бир дақиқадан камроқ вақт ичида босиб ўтган тарихдаги биринчи одам сифатида эътироф этилганди, деб хабар беради tengrisport.kz.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates