Восит Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ўзининг 50 йиллигини нишонламоқда

    Ушбу қутлуғ сана муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистон Республикаси Президентининг марказ жамоасига табригини ўқиб эшиттирди.

    “Ўзбекистонда жарроҳлик бўйича етакчи ва нуфузли муассаса ҳисобланган ушбу марказ кўпмиллатли аҳил жамоасининг фидокорона меҳнати билан мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида алоҳида ўрин эгаллаб келаётганини барчамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз“, — дейилади давлатимиз раҳбарининг қутловида.

    Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли ҳозирги кунда марказ фаолияти янги босқичга кўтарилмоқда. Тиббий диагностика ва даволашнинг илғор ва самарали усуллари кенг татбиқ этилмоқда.

    Айниқса, сўнгги йилларда мазкур шифохонада 200 дан ортиқ янги жарроҳлик амалиёти жорий этилиб, энг мураккаб ва юқори технологик операциялар бажарилмоқда. Табрикда қайд этилганидек, оғир хасталиклардан азият чекаётган қанча-қанча юртдошларимиз кўп вақт ва маблағ эвазига хориждаги клиникаларга бориш азобидан қутулиб, ўзимизда даво топмоқда.

    Бундай натижаларга эришишда мамлакатимизда хирургия хизматини ислоҳ этиш, ҳудудларда унинг сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш, марказ ва унинг филиаллари моддий-техник базаси ҳамда кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар муҳим омил бўлмоқда.

    Президентимиз марказнинг бутун жамоасига чин дилдан миннатдорлик билдириб, энг эзгу тилакларини изҳор этди, — дейди Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

    Шунингдек, тадбирда Президент фармони билан мукофотланган марказ ходимларига фахрий унвон, орден ва медаллар тантанали равишда топширилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates