Аризага мувофиқ олиб борилган тезкор тадбир давомида 1989 йилда туғилган, Урганч шаҳар, Гурлан кўчасида яшовчи Р.М., шартли харидор сифатида жалб қилинган М.Мга 1.400 АҚШ доллари эвазига 2002 йилда туғилган, Урганч шаҳар Наманган кўчасида рўйхатда турувчи М.Ф. ҳамда 1999 йилда туғилган, Урганч шаҳар Проектная кўчасида рўйхатда турувчи М.А.ни 7 кунга Самарқанд вилоятига фоҳишалик қилиб келиш учун сотиб, Хазорасп бекатига бориб М.М.дан пулларни олаётган вақтида қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.Мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 135-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси