баннер
13 апр 2025
02:08

    WSJ: Исроил Эроннинг ядровий иншоотларига зарба бериши мумкин

    АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, Исроил Эроннинг заифлашган позициясидан фойдаланишга интилмоқда ва жорий йилда Эрон ядровий иншоотларига кучли зарбалар бериш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзади The Wall Street Journal (WSJ).

    Бундай хулосага эга АҚШ разведкаси ҳисоботи АҚШнинг собиқ Президенти Жо Байден маъмуриятининг сўнгги кунларида тайёрланган, деб таъкидлайди WSJ.

    Ҳисоботда ўтган йили Эроннинг салоҳияти пасайганидан кейин минтақада ҳарбий ҳаракатлар кучайиши хавфи ҳақида сўз боради. Исроил зарбаларни амалга ошириш учун АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмуриятидан ёрдам олиш ниятида. Тел-Авив Трамп бундай таклифни қўллаб-қувватлашига ишонади, деб ёзади газета. Исроил Эроннинг ядро қуролини яратишига йўл қўймаслик учун вақт тугаб қолаётганидан хавотирда.

    Худди шу хулосага эга иккинчи разведка ҳисоботи бевосита Трамп маъмуриятига етказилди. Ҳарбий экспертларнинг айтишича, Исроил Эроннинг кучли мустаҳкамланган ядровий иншоотларига зарба бериш учун Америка ёрдамига, жумладан, кучли ўқ-дорилар ва техник ёрдамга муҳтож бўлади, дея хулоса қилади WSJ.

    Айни пайтда Исроил Эроннинг ядровий иншоотларига зарба бериши мумкин, деди Трамп.

    Ўз навбатида, Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг ядровий иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича бўлинмалари қўмондони Аҳмад Ҳақталаб Эрон Исроилнинг барча ядровий иншоотлари жойлашган жойни аниқлагани ва жавоб зарбасини беришга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар беради vesti.ru.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech