Халқ қабулхонаси: Президент топшириқлари ижроси назорати

    Жорий йилнинг 1 март куни Президентимиз раислигида ўтказилган Хоразм вилоятидаги фаоллар билан учрашувида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Республика ишчи гуруҳи вакиллари Шовот туманида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари – Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ туманда ижтимоий соҳа объектлари, маҳаллаларнинг ижтимоий инфратузилмаси ҳолати, ёшлар орасида тадбиркорликни ривожлантириш каби қатор масалалар бўйича ўрганишлар олиб бормоқда.

    Хусусан, Шовот тумани тадбиркорлари учун Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, банкларлар ҳамда сектор раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилот вакиллари иштирокида учрашув ва сайёр қабул ташкил этилди.

    Очиқ мулоқотни ўтказишдан мақсад тадбиркорлик субъектларини қийнаётган масалаларни, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифларни муҳокама қилиш ҳамда амалий кўмак кўрсатишдан иборат бўлди.

    Икки юзга яқин тадбиркор иштирок этган ушбу учрашув чоғида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган муаммо ва таклифларни илгари суришди. Хусусан, кредит, солиқ, кадастр, қурилиш, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларга оид масалалар кўтарилди.

    Тадбир доирасида келиб тушган мурожаатлар асосида туманнинг “Оқ олтин” маҳалласида иш юритаётган тикув цехи, “Катқалъа” маҳалласидаги мебелчилик корхонаси фаолияти билан танишилди ва уларнинг муаммоларини бартараф этишда яқиндан кўмак кўрсатилди.

    Бундан ташқари, туманидаги “Пўлат” маҳалласида истиқомат қилувчи ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, оилаларга қўшимча даромад манбаларини яратиш мақсадида 20 сотихдан экин ер майдонлари ажратилиб берилди.

    Республика ишчи гуруҳи вакиллари тумандаги ижтимоий соҳа объектлари ҳолати билан танишиш учун “Комилжон ота” маҳалласи, ушбу маҳаллада жойлашган оилавий шифокорлик пункти, “Янги Ўзбекистон” маҳалласида жойлашган 32-сон умумий ўрта таълим мактаби, “Арбек” маҳалласида жойлашган 17-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби билан яқиндан танишди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

    Шовот туманида ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирлар ўтказилди. Тадбир доирасида ёшлар ва хотин-қизлар учун меҳнат ярмаркаси, спорт мусобақалари, бепул тиббий кўрик ташкил қилинди.

    Республика ишчи гуруҳининг Хоразм вилоятидаги фаолияти давом этмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates