Одамийлик мезони

    Мамлакатимизда 12 июл 2023 1224

    Мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳот ва ўзгаришлар замирида юрт тинчлиги, фуқаролар манфаати ва фаровонлигини таъминлаш мақсади мужассам.

    Бинобарин, “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир” деган конституциявий норма асосида мамлакатимизда халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қиладиган самарали ва барқарор тизим шаклланаётгани ана шу мақсадлар рўёбини таъминламоқда. Буни ҳудудлардаги Халқ қабулхоналари фаолиятида ҳам кўриш мумкин.

    Очиғи, фуқаро манфаати тўғри ва муносиб тарзда таъминланишида Халқ қабулхоналари асосий кўприк вазифасини бажараяпти. Улар фуқароларнинг муаммоларини ҳал этишда муҳим ўрин тутмоқда. Шу билан бирга, кейинги йилларда қабулхоналар иш услуби ҳам такомиллашяпти.

    Айни пайтда Халқ қабулхонаси фаолияти фақат идорада ўтириб фуқароларни қабул қилишдан иборат эмас. Жойларга чиқиб сайёр қабуллар ташкил этиш, секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларини уйма-уй юриб, ижтимоий ва бошқа соҳа объектларини ўрганишга жалб этиш ҳам уларнинг вазифаси ҳисобланади. Шунингдек, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишни доимий равишда мувофиқлаштириб бориш, давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини назорат қилиш ҳам улар амалиётидан кенг ўрин олаётир.

    Бу жараёнда ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига кўмаклашишга, уларнинг муаммоларини ҳал этишга устувор аҳамият қаратилмоқда.

    Ана шу ҳамкорлик самараси ўлароқ, жорий май ойига қадар Бухоро вилояти Қоракўл тумани Президент виртуал ҳамда Халқ қабулхонасига туман аҳолисидан 2633 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 2354 таси ёки 89 фоизи кўриб чиқилди.

    Бу мурожаатларнинг 345 таси моддий ёрдам ва пенсия, 110 таси ер муносабатлари, 106 таси бандлик масаласи, 97 таси йўл инфратузилмаси, 54 таси дафтарлар асосида ижтимоий ҳимоя ва ёрдам, 179 таси электр энергияси таъминотидаги, 61 таси газ таъминотидаги муаммолар, 82 таси уй-жой билан таъминлаш, 81 таси алимент ундириш, 48 таси эса даволаш ва тиббий хизмат кўрсатиш бўйичадир.

    Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, мурожаатларнинг 919 таси ижобий ҳал этилди. Масалан, фуқаро Ў.Имомов оилавий яшаш шароити оғирлиги, ёнғин туфайли уй-жойи авария ҳолатига келиб қолганини билдириб мурожаат қилди. Аниқланишича, у тегишли ташкилотлардан шу масалада бир неча бор кўмак сўраган. Аммо натижа бўлмаган. Фуқаронинг мурожаати бу гал Халқ қабулхонаси иштирокида ўрганилиб, ижобий ҳал этилди.

    Яна бир мисол. Фуқаро У.Бозоров 2-гуруҳ ногирони. У вилоят касалхоналарида даволаниш учун ордер олиш мақсадида Қоракўл тумани тиббиёт бирлашмасига кўп маротаба мурожаат қилиб, кўмак сўраган. Аммо бирлашмадаги масъуллар масалага панжа орасидан қарашган. Шундан сўнг у Халқ қабулхонасига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Натижада тиббий текширувдан ўтказилиб, унга вилоят клиникаларида даволаниши учун ордер берилди.

    Жорий йил давомида туманда “Сектор сайёр қабуллари”, “Халқ билан очиқ мулоқот”, “Муаммо ва ечим” каби мавзуларда 88 та учрашув ва сайёр қабуллар ўтказилди. Бу тадбирлар орқали ҳам аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ўз вақтида ечим топилмоқда. Шу ўринда бир-икки далил келтирмоқчимиз.

    Фуқаро А.Қодиров яшаш ҳудудидаги симёғочларни таъмирлаш, янгисини ўрнатиш юзасидан мурожаат қилганди. Ўрганишлар натижасида ҳудуддаги трансформатор таъмирланди, яроқсиз аҳволдаги симёғочлар янгисига алмаштирилди. Шунингдек, фуқаро С.Бозоровнинг аризасига кўра, маҳалла ички йўллари таъмирланиб, шағал тўкилди.

    Алоҳида таъкидлаш жоизки, Президентнинг Қоракўл тумани Халқ қабулхонаси тасдиқланган режага асосан сектор раҳбарлари билан жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудларда 88 маротаба сайёр қабул ўтказди.

    Албатта, Халқ қабулхоналарининг зиммасида катта масъулият турибди. Бу масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда ишлаш одамларнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашлари йўлидаги эзгу ишга қўшилган ҳиссадир.

    Авлиёқул ОҚҚИЕВ,

    Республика Президентининг

    Қоракўл туманидаги Халқ қабулхонаси мудири

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates