Халқ таълими вазири шахсий намуна сифатида ишхонага пиёда келишни синаб кўрди

    Саломатлик 10 ноябр 2020 2332

    Бу ҳақда у ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифасида ёзди.

    Соғлом турмуш тарзи бўйича шахсий намуна кўрсатиш осон эмас экан...

    Яқинда Президентимиз томонидан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда раҳбарлар ўзи шахсий намуна кўрсатиши зарурлиги бўйича ўзига хос чақириқ бўлганди.

    Якшанба куни пешинда Хоразмдан қайтгач, тушликдан сўнг ишхонага яёв юриб боришни бир текшириб кўришга ҳаракат қилдим. Тахминан 2 соатларда 9 километрни бемалол юриб борса бўлар экан. Албатта, бирдан кўп юрилганига эртасига озгина оёқ оғриғи бўлдию, кейин ўтиб кетди. Эртаси куни эса одам ўзини анча тетик хис қилиб, яна яёв юргиси келаркан.

    Йўлда хурсанд бўлганим, Ботаника боғига оилавий келиб, айланадиганлар жуда кўпайибди.

    Янги бинога кўчиб ўтганимиздан кейин, ишхонада ҳам 8 қаватга лифтдан фойдаланмай чиқишни йўлга қўйгандим. Кейин зинадан фойдаланиш ходимлар орасида оммалашди. Шунинг учун ҳам, шахсий намуна дейилгани бежизга эмас.

    Насиб қилса, пандемиядан қутилиб, давлат ишидаги раҳбар кадрларда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш бўйича шахсий намуна кўрсатишига янада кўпроқ вақт бўлади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates