Қувонарлиси, бунда ФарДУ таълим йўналишларида 1575 балл, шунингдек, чиқиндиларни йўналтириш бўйича 1500 балл билан Ўзбекистон бўйича 1- ва 2-ўринни эгаллади.
Фарғона давлат университетининг бундай юқори натижаларни қисқа муддатда қўлга киритишида университет раҳбарияти ва профессор-ўқитувчиларининг ҳиссаси катта. Шунингдек, ФарДУнинг UI Greenmetric рейтинг ташкилоти билан мунтазам олиб борган мулоқоти ҳам жуда катта самара берди.
Маълумот учун, «UI Green Metric World University Ranking» рейтинги университетларни қуйидаги 6 та асосий мезон бўйича баҳолайди:
Инфратузилма
Университетнинг экологик барқарорликка қаратилган умумий инфратузилмаси, яшил ҳудудлар миқдори ва сифатига асосланади.
Энергия ва иқлим ўзгариши
Энергия самарадорлигини ошириш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш, карбонат чиқиндиларни камайтириш, ҳамда иқлим ўзгаришига мослашув чораларига қаратилган.
Чиқиндиларни қайта ишлаш
Университетнинг чиқиндиларни қайта ишлаш ва уларни камайтиришга оид ташаббуслари, чиқиндиларни ажратиш тизими ва барқарор чиқинди бошқарув стратегиялари.
Сув ресурслари
Сув тежаш, қайта фойдаланиш, сувни ифлосланишдан ҳимоя қилиш ва бошқа сув ресурсларини самарали бошқариш йўналишларидаги фаолияти.
Транспорт
Университет ҳудудида яшил транспорт тизимининг жорий этилиши, транспортдан фойдаланишда экологик зарарларни камайтириш ва барқарор транспорт сиёсати.
Таълим ва тадқиқотлар
Барқарор ривожланиш ва экологик муаммоларни ёритувчи таълим дастурлари ва тадқиқотлар даражаси. Бу, шунингдек, университетнинг ушбу йўналишдаги ходимлари ва талабаларининг фаолиятини ҳам ўз ичига олади.
Ушбу мезонлар университетларнинг глобал экологик ва барқарорлик даражасини баҳолаш учун муҳимдир. Ҳар бир мезон бўйича йиғилган баллар университетнинг умумий рейтингини белгилайди.