Учрашувда техник кўмак доирасида ташқи сектор статистикасини такомиллаштириш бўйича Марказий банкнинг саъй-ҳаракатлари ўзининг ижобий самарасини бераётганлиги қайд этилди.
Шунингдек, тўлов баланси ва халқаро инвестицион позицияси кўрсаткичларини шакллантиришга оид йўналишларида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар муҳокама этилди.
Учрашувда халқаро экспертларнинг тақдим этилган тавсиялари Марказий банк фаолиятида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланиб, ҳар икки томон ташқи сектор статистикасини такомиллаштириш йўналишида ҳамкорликни давом эттиришини билдирдилар, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.