Хитой элчихонаси Тошкент давлат шарқшунослик университетини қўллаб-қувватлади

    Халқаро ҳамкорлик 27 апрел 2021 1750

    Хитой элчихонаси Тошкент давлат шарқшунослик университетига таълим жараёнини қўллаб-қувватлаш учун моддий-техника ускуналар тақдим этди.

    Тошкент давлат шарқшунослик университети (ТДШУ) раҳбарияти ва Хитой элчиси Цзян Янь ўртасида онлайн шаклдаги мулоқот бўлиб ўтди.

    Университет тарқатган маълумотга кўра, учрашувда Хитой элчихонаси олий билим юртига беғараз ёрдам сифатида кенг экранли телевизорлар, ноутбуклар, Wi-Fi роутерлардан иборат моддий-техника ускуналари тақдим этган.

    ТДШУ ректори Гулчеҳра Рихсиева мазкур техника воситалари яқинда Хитойнинг қатор ҳамкор университетлари билан биргаликда очилиши режалаштирилаётган Ўзбекистон-Хитой гуманитар алмашинув марказига берилишини таъкидлаб, дипломатик миссияга ўз миннатдорлигини билдирди.

    Тадбирда ТДШУ ва Хитой элчихонаси ўртасида таълим, илм-фан ва маданий соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, Хитой ҳамкор университетлари билан илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, хитойшунослик соҳаси бўйича Хитой университетларидан олимларни ТДШУ ўқув жараёнига жалб этиш, соҳа бўйича замонавий ўқув адабиётлари билан таъминлаш, 2021-2022 ўқув йилидан Хитой ҳамкор университети билан икки дипломли таълим йўналишини жорий қилиш каби масалалар қамраб олинди.

    Шу билан бирга, ТДШУ қошидаги Конфуций институти олдида турган истиқболли вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

    – ТДШУ қошидаги Конфуций институти дунёда ташкил этилган биринчи Конфуций институти бўлиб, ушбу даргоҳ ўз етакчилигини сақлаши учун элчихонамиз доимий қўллаб-қувватлайди, – деди Цзян Янь.

    Маълумот ўрнида, ТДШУда хитойшунослик соҳаси 70 йиллик тарихга эга. 2014 йилда Марказий Осиёдаги илк хитойшунослик факультети айнан шу даргоҳда ташкил этилган. Ҳозир мазкур факультетда хитой тили ва адабиёти, Хитой тарихи, фалсафаси, иқтисодиёти, сиёсати бўйича мутахассислар тайёрланмоқда. Пандемияга қадар ҳар ўқув йили ТДШУ ва университет қошидаги Конфуций институти ўқув жараёнига хитой тили ва адабиёти бўйича Хитойдан 10 га яқин волонтёр-ўқитувчи жалб қилиб келинган. Шу билан бирга, университетнинг 25 нафар талабаси грант асосида Хитой олий таълим муассасаларига 1 йиллик стажировка ўташга юборилган, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates