Хитой компанияси Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида электр энергиясини сақлаш тизимини барпо этади

    Фарғона вилояти ҳокимлигида Хитойнинг "China Gezhouba Group Overseas Investment Co. LTD" компанияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

    Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президентининг жорий йил февраль ойидаги "Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, ушбу компания дастлабки баҳолаш бўйича жами 144 миллион доллар миқдоридаги тўғридан тўғри хорижий инвестициялар киритиш ҳисобига Ўзбекистон туманида қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш лойиҳасини амалга оширишга киришмоқда.

    Учрашувда ушбу лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Вилоят раҳбарияти электр энергиясини сақлаш тизими барпо этилишининг вилоятда электр таъминотини яхшилашдаги аҳамиятини таъкидлаб, лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этишда доимий кўмак берилишини билдирди. Белгиланган чора-тадбирларнинг боришидан ўз мамнуниятларини билдирган хитойликлар, яқин муддатда лойиҳанинг тамал тошини қўйишга тайёр эканликларини маълум қилдилар.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates