Хитой компанияси ҳамкорлигида Қашқадарёда қуёш фото-электр станциялари қурилади

    Жорий йилнинг 17 май куни Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов Хитой Халқ Республикасининг “China CAMC Engineering Co.,LTD” компанияси Бош директори бошчилигидаги делегация билан видеоконференсалоқа форматида учрашув ўтказди.

    Мазкур тадбирда Китоб тумани “Қайнар” туризм маҳалласида Хитой тажрибаси асосида йилига 200 минг маҳаллий ва хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатадиган замонавий туристик комплекс қуриш, туристик комплексга туташ ҳудудда соатига 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатадиган, узунлиги 1.9 км ва дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қиймати 15 млн. доллар бўлган замонавий осма дор йўли қуриш (ҳозирда хитойлик мутахассислар томонидан ҳар иккала лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилди, осма дор йўли қуриш лойиҳаси 2024 йил 2-чорагига қадар тўлиқ якунланади).

    Шунингдек, вилоят ҳудудида 20 га яқин умумий ҳажми 500 мвт.дан ортиқ бўлган қуёш фотоэлектр станциялари, мини ГEСлар ва шамол электр станциялари қуриш ҳамда яшил шаҳар” концепцияси доирасида Қарши шаҳрига дастлабки босқичда 50 та электробусларни етказиб бериш. Хитойнинг сув тежовчи технологиялар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компанияларининг маҳсулотларини вилоятга етказиб бериш ва иккинчи босқичда йил якунига қадар, Қарши шаҳридаги эркин иқтисодий зонада уларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан иборат.

    Тадбирда вилоят ҳокимлиги ва Хитой компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича10 мвт ҳажмдаги қуёш панеллари ва инверторларини етказиб беришга мўлжалланган икки томонлама битим имзоланди.

    Маълумот учун, вилоят ҳокими ва мазкур компания Бош директори бошчилигидаги вакиллар билан 2022 йил
    10 ноябрь ва жорий йилнинг 16 январь куни ҳам видеоконференсалоқа форматида учрашувлар ўтказган эди.

    Шундан сўнг, компания томонидан 5 мвт ҳажмдаги қуёш панеллари ва инверторларини етказиб берилди.

    Жорий йилнинг 12-13 март ва 6-7 апрель кунлари Хитойлик мутахассислар томонидан Китоб ва Шаҳрисабз туманларида туристик комплекс ва осма дор йўли қуриш жойлари аниқланганди.

    Ўз навбатида, март-апрель ойларида қишлоқ хўжалиги ва сув тежовчи технологиялар бўйича мутахассислар даражасида мулоқотлар ҳам ўтказилган.

    Тадбир якунида компания Бош директори томонидан бугунги келишувлар — республикамизда ҳурматли Президентимиз раҳбарликларида яратилган қулай инвестиция муҳити маҳсули эканини таъкидланди. Мазкур тизим хорижий компанияларда Ўзбекистонда ўз фаолиятини амалга ошириш ва уни кенгайтиришда мустаҳкам ишонч бериши ҳам қайд қилинди.

    Қашқадарё вилоятида бундан кейин ҳам янгидан-янги инвестиция лойиҳалари ва янги ташаббуслар амалга ошириш бўйича ҳам томонлар музокаралар олиб боришди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates