“Дунё“ ААнинг хабар беришича, унда Ўзбекистон 2024 йилда маданий ҳордиқ чиқариш учун энг яхши йўналиш деб топилди.
“Travel&leisure” нашрининг бош муҳаррири ва асосчиси Сяо Ян ўз чиқишида, Ўзбекистон туризм соҳасида улкан салоҳиятга эга ва мамлакат сайёҳлар учун энг қулай жойлардан бири эканини таъкидлади.
“Ўзбекистон ноёб архитектураси, тарихий обидалари ва сайёҳлик имкониятлари билан ҳар йили бутун дунёдан миллионлаб сайёҳларни фаол жалб қилмоқда. Сўнгги йилларда Ўзбекистонга саёҳат қилишни хоҳловчи хитойлик сайёҳлар сони ҳам ортиб бораётгани, эътиборлидир“, — деди у.
Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан ҳам танишдилар. Давлатимиз раҳбарияти томонидан кўрсатилаётган эътибор туфайли мамлакатимизда туризмнинг янги йўналишлари ривожланиб, инфратузилма яхшиланаётгани, Ўзбекистон сайёҳлик маркази сифатида эътироф этилаётгани қайд этилди.
2025 йил Хитойда “Ўзбекистон Туризм йили“ деб эълон қилингани ва ушбу йил доирасида мамлакатнинг турли шаҳарларида маданий тадбирлар ўтказилаётгани таъкидланди. Маълум қилинганидек, хитойлик сайёҳларнинг Ўзбекистонга оқимини кўпайтириш мақсадида икки давлат ўртасидаги ҳаво қатновлари сони икки баробарга оширилди.