КХДР дунё даражасидаги энг йирик курортини очди

    КХДР дунё даражасидаги энг йирик курортини очди, деб хабар берди Корея марказий ахборот агентлиги.

    Япон денгизи соҳилидаги Вонсанда қурилган сайёҳлик мажмуаси юзлаб объектларни ўз ичига олади. Улар орасида 20 минг ўринли меҳмонхоналар, аквапарк, спорт майдончалари, пляжлар, маданий ва савдо-кўнгилочар марказлар бор.

    Агентлик маълумотларига кўра, ўзини Шимолий Корея туризм индустриясининг флагмани сифатида кўрсатаётган мажмуа 1 июлдан ўзининг илк ташриф буюрувчиларини қабул қила бошлайди. Республика раҳбари Ким Чен Ин ушбу лойиҳани партиянинг фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга интилишини акс эттирувчи “таъсирчан ютуқ” деб атади. Унинг сўзларига кўра, курорт нафақат меҳмондўстлик соҳасида янги стандартларни ўрнатади, балки “маданий ва ҳиссий жиҳатдан бой дам олиш” учун идеал имкониятлар яратади.

    “Бой сайёҳлик ресурсларига эга бўлган мамлакатимизда туризм иқтисодий ривожланишнинг кучли двигателига, маданий ўсиш ва минтақавий фаровонлик рағбатига айланиши мумкин”, дея Шимолий Корея раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтиради Корея марказий ахборот агентлиги.

    Унинг қўшимча қилишича, бу халқаро миқёсдаги маданий дам олиш масканларини яратиш бўйича кенг кўламли лойиҳанинг фақат бир қисмидир, деб хабар беради eadaily.com.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates