Бухоро вилоятининг «Қўрғон» маҳалласига «Туризм маҳалласи» мақоми берилди

    Ғиждувон Қўрғони «Буюк ипак йўли» ёқасида жойлашган бўлиб, Х асрдаёқ Марказий Осиёнинг йирик шаҳарлари: Самарқанд, Бухоро ва Шаҳрисабз шаҳарлари қаторида қайд этилиб, ўша даврларда Бухоронинг шимолий пойтахти сифатида тан олинган.

    Очилиш маросимида Туризм қўмитаси раиси У.Шадиев, Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Б.Шахриёров, вилоят туризм бошқармаси бошлиғи С.Бобокалонов, Ғиждувон туман ҳокими Ш.Ашуров ҳамда жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Тадбир иштирокчилари «Туризм маҳалласи»даги шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    Бугунги кунда қадимий «Ғиждувон Қўрғони» ҳудудида қулай инфратузилма яратилиб, моддий ва маданий мерос обектлари, жумладан, «Эски тош ҳаммом» (XVI аср), «Бозори қаймоқ» (XIX аср), «Болои қассобон» (XIX аср) ва «Бобораҳимбой» (XVI аср) масжидларини ҳамда 10 дан ортиқ қадимий уйлар, 20 га яқин оилавий меҳмон уйлари ва 10 дан ортиқ ҳунарманд хонадонлари сайёҳлар ташрифи учун тайёрланган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates