Хитойда тарқалган чикунгуня безгаги Ўзбекистонга хавф солмайдими?

    Хитойда даволаш имконсиз ва ўлимгача олиб борувчи чикугуня безгаги тарқалаётгани ҳақида хабар тарқалди.

    Чивинлар ташувчи вируслар чақирувчи бу безгак бўғинларда кескин оғриқ билан кечувчи оғир неврологик оқибатларга олиб келиши айтилган.

    Хитой олимлари юқорида тилга олинган вирусни ташувчи чивинларга қарши курашиш учун уларнинг қуртлари (личинкалари)ни ейдиган каннибал чивинларни яратишган.

    Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси расман маълум қилишича, Хитойда тарқалган чикунгуня безгаги Ўзбекистонга хавф солмайди.

    Таъкидланишича, бу касалликни тарқатувчи Aedes aegypti ёки Aedes albopictus чивинлари мамлакатимиз табиатида учрамайди.

    "Қўмита томонидан мамлакатимизда эпидемиологик барқарорликни таъминлаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда", дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates