Хитойлик ёшлар Ўзбекистон олий ўқув юртида таҳсил олади

    Таълим 14 октябр 2022 2154

    Ўзбекистон томонидан ажратилган таълим грантлари асосида Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетининг магистратура босқичига қатор хитойлик талабалар ўқишга қабул қилинди.

    Сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Хитой ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик ривожланиб боряпти. Мамлакатларимиз олий ўқув юртлари ўртасида талабалар ва профессорлар алмашинуви фаол йўлга қўйилган бўлиб, унинг натижасида хитойлик талабалар Ўзбекистон олий ўқув юртида таълим олиш имкониятига эга бўляпти.

    Хитойлик ёшларнинг сўзларига кўра, Самарқанддаги туризм университетида малакали ўқитувчи-профессорлар халқаро стандартлар асосида таълим бераётгани мазкур ўқув юрти нуфузини янада оширяпти.

    «Маълумки, Самарқанд қадим-қадимдан маданият ва илм ўчоғи бўлиб, у ердан кўплаб дунёга машҳур олимлар ва буюк алломалар етишиб чиққан. Бугунги кунда ушбу шаҳар ўзининг бебаҳо тарихий обидалари ва туризм имкониятлари билан дунё сайёҳларини ўзига ром этиб келади, — деб таъкидлайди хитойлик талаба Чжан Хуан. — Университетда таълим олишдан бизнинг мақсадларимиз катта. Чунки «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетини тамомлаб, ушбу соҳада малакали мутахассис бўлиб етишишни орзу қиламан».

    Шунингдек, жорий йил 1 октябрдан Пекин халқаро тадқиқотлар университети профессори Цзоу Тунцянь «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетининг проректори лавозимида иш бошлади.

    2020 йилда Ўзбекистон томонидан «Туризм фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланган профессор Цзоу Тунцянь университетда илмий-тадқиқот ишлари сифатини янада ошириш, ўқув ва илмий анжуманларни ташкил этиш, университет илмий-техник кенгаши ишини бошқариш, илғор илмий-услубий тажрибаларни умумлаштириш, олий таълим муассасалари билан илмий йўналишда доимий ҳамкорликни амалга ошириш, профессор-ўқитувчиларнинг халқаро конференция ва семинарларда фаол иштирокини таъминлаш каби йўналишдаги ишларга масъул ҳисобланади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети 2018 йил июнь ойида Хитойнинг Синдао шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитида Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида ташкил этилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates