Хитойнинг канакунжут қурти Ўзбекистонда парваришланиши мумкин

    Йиғилишда ипак олишнинг муқобил усулларини йўлга қўйиш кераклиги кўрсатиб ўтилди. Масалан, Хитойда канакунжут қуртини парваришлаб, ипак олиш кенг йўлга қўйилган. 

    Бу янги йўналишни ўзимизнинг иқлим шароитимиздан келиб чиқиб татбиқ қилиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

    Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига канакунжут ўсимлиги ва қурти уруғларини олиб келиб, Ипакчилик институтида синов ишларини бошлаш топширилди.

    Умуман, ҳокимлар ва соҳа мутасаддиларига пилла мавсумини сифатли ташкил этиб, ҳосил йўқотишсиз йиғиб олинишини таъминлаш бўйича қатор топшириқлар берилди.

    Давлатимиз раҳбари соҳадаги корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини эшитди.

    Мутасаддиларга:

    - ишлаб чиқарувчиларга Европа бозорларига чиқиш учун талаб этиладиган сертификат олишига кўмаклашиш;

    - хорижий давлатлардаги савдо уйларида миллий чарм, гилам ва ипак маҳсулотларини ҳам жойлаштириш, янги савдо уйларини очиш;

    - Андижон, Самарқанд, Хоразм ва Тошкент вилоятларида ўрта бўғин ходимларини 6 ойда тайёрлайдиган марказларни ташкил қилиш;

    - Кооперация порталида фақат ҳақиқий ишлаб чиқарувчилар қатнашадиган тартибни жорий қилиш ва тадбиркорлар кўтарган бошқа масалалар ечими бўйича таклиф киритиш топширилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates