Хивада сақич эвазига қурилган кўҳна масжид борлигини биласизми?

    Нақл қилишларича, гуруч сотувчи Саидниёз Шоликор деган савдогар бўлган экан. У Оренбургдан ҳам мол олиб келаркан. Бир сафар қора сақич келтирса ичидан олтин чиқибди.

    У ҳамкорига нома йўллабди: “Эй, биродари азиз, менга сақич, деб берганингиз олтин экан, буни қайтариб олишингизни илтимос қиламан”.

    У эса: “Мен Сизга, Оллоҳнинг шоҳидлигида сақич сотганман, ҳеч қанақа олтиндан хабарим йўқ, мени маъзур тутасиз…”, деб жавоб ёзибди.
    Саид Ниёз Оллоқулихонга учрабди: “Менга сақич деб сотганлари олтин бўлиб чиқди, шуни хонлик хазинасига қабул қилишга ижозат берсангиз, – дебди.

    Хазиначи эса: "Хон жаноблари, бу олтин қандай йўл билан топилгани бизга қоронғу. Келинг, бир халта олтин деб хонлик хазинасини булғамайлик, – дебди.

    Саид Ниёз кетибди. Уч кундан сўнг хон уни чақиртириб: “Менинг уйқумда аён бўлдики, бу олтинлар сен учун ҳалол экан, агар хоҳласанг, масжид қуришинг мумкин, яна ўзинг биласан”, – дебди.

    Шундай қилиб ана шу масжид барпо этилган экан.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates