Хивада халқаро “Кенгуру” олимпиадаси ўтказилди

    Хива шаҳар ҳалқ таълими бўлимига қарашли 2-сон умумий ўрта таълим мактабида халқаро “Кенгуру-2021” танлови бўлиб ўтди.

    “Кенгуру” танловини Австралиялик математик Питер Холлора 20 асрнинг 80-йиллари бошларида, энг оддий мактаб ўқувчиларига матеметика қанчалик қувноқ ва қизиқарли бўлиши мумкинлигини кўрсатиш мақсадида яратган. Шу сабабли танлов дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатларида мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларнинг қалбини забт этган. Унда ҳар йили дунё бўйича 8 миллион ўқувчи қатнашади.

    Танловда иштирок этиш учун математикани мукаммал билиш шарт эмас. 2-11 синфдаги ҳар бир ўқувчи танлов иштирокчисига айланиши мумкин. “Кенгуру” танлови ҳар бир иштирокчига куч ва билимларини синаб кўриш имкониятини беради. Унда ғолиблар ва мағлублар бўлмайди. Аксинча, ноаниқлик ва янгиликларга тик қарайдиган ва албатта умумжаҳон “Кенгуру” бирлашмаси мухлислари қаторига қўшилишга тайёр ёш билим эгалари беллашади.

    Ушбу танлов Ўзбекистонда 2018-йилдан буён ўтказилмоқда. Хивада бўлиб ўтган жорий йилги беллашувда шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли мактаб ўқувчилари, Хива шаҳрида жойлашган Огаҳий ижод мактаби ҳамда Президент мактабидан жами 165 нафар ўқувчи иштирок этди.

    Танлов ота-оналар кенгаши аъзолари ва мактаб кузатув кенгаши раиси иштирокида ўтди.

    Хива шаҳрида бўлиб ўтган олимпиада ҳам қизғин беллашувлар ва таассуротларга бой бўлди. Танлов иштирокчилари сертификат билан тақдирланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates