Глобаллашиб бораётган дунёда мамлакатлар орасида иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий алоқалар мустаҳкамланиб, давлатлар орасидаги интеграция жараёни жадал ривожланмоқда. Турли даражадаги учрашувлар, халқаро форумлар, анжуманлар ўтказилмоқда. Мана шундай паллада халқаро анжуман иштирокчилари орасидаги мулоқотни таъминлаш учун синхрон таржимонларга эҳтиёж кескин ортиб бормоқда.
Таржимон ҳар иккала тилни пухта яхши билиши, икки давлатнинг узоқ ва яқин тарихи, урф-одатлари, маданияти, инсонларнинг ҳаёт тарзи ва бошқа жиҳатларни соҳа мутахассиси даражасида ўзлаштириши керак.
Синхрон таржима жараёнида таржимоннинг нотиқ фикрини ўз вақтида илғай олмаслиги ва тўлиқ ифодалаб беролмаслиги нотиқ ва аудитория орасидаги фаол мулоқотнинг сустлашиши, ҳатто тушунмовчиликлар, турли кўринишдаги ноқулай вазиятлар юзага келишига сабаб бўлади.
Ушбу хона институт тадбирларини юқори даражада ташкил қилиш ва самарали мулоқотни таъминлаш учун идеал ечимдир. Ушбу лойиҳа сабабли меҳнат бозорида синхрон таржимонларга бўлган талабни қондириш, етук мутахассисларни тайёрлаш мумкин, дейилади Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институти ахборот хизмати хабарида.