Ўзбекистонда Хитойнинг Хидиан университети филиали очилиши мумкин

    Хидиан университети томонидан Ўзбекистонда АйТи таълим маркази ташкил этилиши бўйича келишувга эришилди.

    Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Р. Каримжонов Хитойга хизмат сафари доирасида Хидиан университети раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

    Учрашув давомида Ўзбекистон ва ХХР ўртасидаги мавжуд ҳамкорлик алоқаларини рақамлаштириш, таълим ва янги инновациялар орқали янада мустаҳкамлаш борасида ҳамда ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.

    Университет томонидан 2025 йилдан бошлаб Рақамли таълимни ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда ўзбек ёшлари учун рақамлаштириш соҳасига қаратилган таълим дастурини йўлга қўйиши маълум қилинди.

    Қолаверса, университетнинг Ўзбекистонда ўз филиалини ташкил қилиш масаласи ҳам тегишли даражада муҳокама қилинаётгани ва имкониятлар ўрганилаётгани маълум қилинди ҳамда университет томонидан Ўзбекистонда АйТи таълим маркази ташкил этилиши бўйича келишувга эришилди.

    Вазир ўринбосари томонидан рақамли таълимни ривожлантириш ва ХХРнинг илғор тажрибасини Ўзбекистонда жорий этиш учун малакали мутахассисни ўзбек университетига жалб қилиш таклиф этилди.

    Учрашув якунида, университет Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

    Хидиан университети 1931 йил ташкил топган бўлиб, Хитойдаги етакчи университетлардан бири ҳисобланади. Университет электроника, телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳаларида кучли илмий базаси билан машҳур.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates