Ходим ишга тикланди, масъуллар интизомий жазоланди

    Ижтимоий ҳаёт 17 май 2022 1907

    Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси томонидан фуқаро ўз иш жойига қайта тикланди.

    «Соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» акцияси доирасида жойларда соҳа ходимлари билан олиб борилаётган учрашув ва мулоқотлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ходимларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш баробарида, йўл қўйилиши мумкин бўлган қонун бузилишларнинг олдини олишда муҳим омил бўляпти.

    Фуқаро Ирода Қаршибоеванинг Сирдарё вилояти Адлия бошқармасига йўллаган мурожаати ҳам мазкур акция доирасида ижобий ечим топди.

    Ирода 2020 йилда Сирдарё вилояти «Болалар кутубхонаси»да котиба вазифасига ишга қабул қилинган эди.

    Бир йилдан сўнг, у киши «Янги ахборот технологиялари ва интернет синфи» бўлимига асосий ходим бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш таътилидан қайтгунга қадар бўлим бошлиғи лавозимига вақтинча ишга ўтказилди.

    И. Қаршибоева бўлим бошлиғи лавозимига ўтказилганлиги муносабати билан у билан 2020 йил 2 сентябрда тузилган меҳнат шартномаси ўз-ўзидан бекор бўлди.

    Кутубхона директорининг шартномани бекор қилиш тўғрисидаги буйруғига штатлар сони қисқарганлиги ва И. Қаршибоеванинг мутахассислиги тўғри келмаганлиги сабаб қилиб кўрсатилган.

    Ироданинг мазкур масала юзасидан мурожаати қонунчилик талаблари асосида Сирдарё вилояти адлия бошқармасида ўрганиб чиқилди.

    Ўрганиш мобайнида Сирдарё вилояти «Болалар кутубхонаси» томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.

    Жумладан, Меҳнат кодексининг 96-моддасида «Доимий бошқа ишга ўтказиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Бошқа доимий ишга ўтказиш ҳақида буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгаришлар асос бўлади. Вақтинча бошқа ишга ўтказиш унинг муддати кўрсатилган ҳолда буйруқ билан расмийлаштирилади», деб белгиланган.

    Шунингдек, Меҳнат кодексининг 105-моддаси учинчи қисмида «Иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган ходимнинг ишда бўлмаган вақтига мўлжаллаб тузилган меҳнат шартномаси шу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади», деб белгилаб қўйилган.

    Юқоридагиларга асосан, Адлия бошқармаси томонидан фуқаро И. Қаршибоевани ўз иш жойига тиклаш ҳамда қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида Сирдарё вилояти «Болалар кутубхонаси»га тақдимнома киритилди.

    Тақдимнома ижроси натижасида, Ирода Қаршибоева ишга тикланди, қонун бузилишига йўл қўйгани учун ходимлар бўлими бошлиғи Н.Давроновага «Ҳайфсан» интизомий жазоси берилди.

    Тимур Каримов,

    Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

    Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates