Вилоят ҳокими ташаббуси билан туризм қишлоғи мақомини олган, «Имом ота» зиёратгоҳи ва кўплаб туристик масканлар мавжуд бўлган бу ҳудудда бир қанча янги ўзгаришлар амалга оширилиши режалаштирилган.
Улардан бири бўлган 300 метр узунликдаги мазкур кўприк қурилиши тез орада якунланиб, фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
Кўприк туристик масканлардан бирига тегишли бўлиб, «Орзу» деб номланади, ундан бир вақтни ўзида жами 40 нафар саёҳатчилар фойдаланиши мумкин бўлади.
Хўжаободда бу каби янги ташаббусларни амалга ошириш ҳаракатлари давом этмоқда.