Андижонда 24 ёшли йигит ўзини ёқиб юборди

    Шу йилнинг 31 октябр куни Андижон шаҳрида 24 ёшли йигит устига бензин қуйиб, ўзини ёқиб юборди.

    Қайд этилишича,

    2000 йилда туғилган фуқаро Ф.Р. “Paynet” шохобчасига кириб, ўзига бензин сепиб, жонига суиқасд қилган ва куйган жароҳатлари билан РШТЙИАМ вилоят филиалига олиб борилган ва унга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилган.
    Маълумотларга кўра, йигит ўзининг устига бензин сепиб, шохобчага киргани, ўзини ёқиб юбориб, воқеа жойида қайтиб чиққани ҳудудда ўрнатилган видеокамералар тушиб қолган.

    Бош прокуратура ахборот хизматига кўра, ҳозирда йигитнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатининг сабаби ўрганилмоқда. Шунингдек, терговга қадар текширув давомида фуқаро Р.Ф. олган тан жароҳатлари бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда айтилишича, йигит онлайн қимор ўйнаб катта миқдорда пул ютқазиб қўйгани учун ўз жонига қасд қилган.
    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates