Андижонда ўқувчи қизлар йигит талашиб “муштлашди“

    Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Хўжаобод тумани Машина бозори олдида ўқувчи қизлар жанжаллашгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    Ҳолат бўйича Хўжаобод туман ҳокимлиги маълумот берди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 2 ноябр куни 2008 йилда туғилган, Хўжаобод тумани Мустақилликнинг 27-йиллиги МФЙда яшовчи Д.Р. исмли қиз синглиси Андижон шаҳрида туғилган, Хўжаобод тумани Мустақилликнинг 27-йиллиги МФЙ да жойлашган Андижон шаҳар ХТБ га қарашли № 54-сонли мактабининг 8-синф ўқувчиси. Хўжаобод тумани Мустақилликнинг 27-йиллиги МФЙда яшовчи 2010 йилда Р.Х. дугоналари билан уришганлигини эшитиб, Хўжаобод тумани Мустақилликнинг 27-йиллиги МФЙ, Обод кўчасига борганлиги, шунда тарафма-тараф бўлиб уришаётганлигини кўриб синглисини дугонаси М. билан Р. исмли қизларнинг уришаётган ҳолатни видеотасвирга олиб, ўзининг Инстаграм саҳифасига жойлаштирган.

    Маълумотларга кўра, М.М. исмли қиз ўзининг Инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали танишган йигити билан Р.И. исмли қизнинг ижтимоий тармоқ орқали гаплашиб қўйганлиги сабабли, телефонда жанжаллашиб кетган. Шунга кўра Хўжаобод тумани Мустақилликнинг 27-йиллиги ҳудудида кўришиб гаплашиб олмоқчи бўлишган, улар бирга синфдошларини етаклаб келган, шу вақтда қизлар ўртасидаги жанжал урушга айланиб кетган.

    Юқоридаги ҳолат бўйича барча гумонланувчилар аниқланиб, Хўжаобод тумани ИИБ Навбатчилик қисми “Е-material” базасидан рўйхатдан ўтказилиб, Хўжаобод тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates