Хўжайли туманидаги газ қувурида ёнғин содир бўлдими?

    Энергетика 5 июн 2023 1099

    Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманидан ўтувчи газ қувурида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот берилди.

    2023 йил 4 июнь куни соат 19:15 да Бухоро – Урал магистраль газ қувурининг 464 километридан уланган, 1982 йилда фойдаланишга топширилган «Нукус-2» ГТСга борувчи 530 мм диаметрли тармоқ газ қувурининг 2,3 километрида газ сизиб чиқиши туфайли ёнғин юз берди.

    Соат 19:30 да кранлар тўлиқ ёпилиб, ёнғин бартараф қилинган.

    Ушбу ҳолат бўйича воқеа жойига соат 19:45 да «Урганчтрансгаз» унитар корхонаси тасарруфидаги Қўнғирот магистраль газ қувурлари бошқармасига қарашли Хўжайли саноат майдончасининг 15 нафар ходими ва 5 та махсус техникадан иборат авария-тиклаш гуруҳи етиб борган.

    Авария-тиклаш ишлари давомида «Нукус-2» ГТСдан табиий газ билан таъминланувчи истеъмолчиларга «Шўркўл» ГТСи билан уланган ҳалқали газ тармоғи орқали табиий газ етказиб берилиб, фақат «Ҳудудгазтаъминот» АЖга қарашли АГТКШларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилган.

    Газ сизиб чиқиш натижасида содир бўлган ёнғин оқибатида Д-530 мм бўлган юқори босимли газ қувурининг яроқсиз ҳолга келган 10 метр узунликдаги қисми тўлиқ алмаштирилган.

    Авария-тиклаш ишлари бугун соат 10:30 да якунланди. Соат 11:00 дан эътиборан барча истеъмолчиларга табиий газ тўлиқ етказиб берила бошланган.

    Келтирилган ноқулайлик учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates