Хоккейчиларимиз йирик ҳисобда зафар қучди

    Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон очиқ чемпионати навбатдаги тури доирасидаги ўйинини ўтказди.

    Кеча хоккейчиларимиз Pro Hokei Ligasy'даги олтинчи учрашувини ўтказди. "Бейбарис"га қарши ўтган матч 5:2 ҳисобида бизнинг фойдамизга якунланди.

    "Ҳумо" Атираунинг "Бейбарис" жамоаси билан дастлабки ўйинда 4:7 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Бугунги ғалабадан сўнг "Ҳумо" ҳисобида олти очко мавжуд. Хоккейчиларимиз турнир жадвалининг олтинчи поғонасидан ўрин олди. "Бейбарис" эса ушбу мағлубиятдан сўнг учинчи поғонага тушиб қолди.

    "Ҳумо" Қозоғистон очиқ чемпионати доирасидаги навбатдаги ўйинини 29 сентябрь куни "Ақтобе" жамоасига қарши сафарда ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:00да старт олади.