Хоразмда йирик экотуризм зонаси барпо этилади

    Воқеа-ҳодисалар 24 апрел 2022 3442

    Хоразм вилоятининг Боғот туманида 156 гектар майдонда янги экотуризм зонаси яратилади.

    Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданий мерос агентлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган пресс-турда маълум ўлишича, экотуризм зонасини ташкил этишда лойиҳа ташаббускори сифатида «Қалажиқ қалъа Оазис экотуризм» фермер хўжалиги иштирок этяпти.

    Объект қурилишининг биринчи босқичи 2023 йилда тугатилиши кутиляпти, иккинчи босқич қурилиши тугатилиши эса 2025 йилга мўлжалланган. Объектнинг умумий қиймати 58 миллиард сўмни ташкил этади.

    Туризм ва маданий мерос вазирлигининг Хоразм вилояти бош бошқармасидан маълум қилинишича, «Қалажиқ Қалъа Оазис»да икки меҳмонхона, икки ресторан, миллий услубдаги уйлар, концерт аренаси, ҳайвонот боғи, соғломлаштириш маркази, сузиш ҳавзалари ва 10 та савдо пункти сайёҳларга хизмат кўрсатади.

    Шуниси қувонарлики, янги объект қурилишининг биринчи босқичида Хоразм вилоятида 350 нафар янги иш ўрнининг яратилишига олиб келади. Қурилиш ишлари якунига етганидан сўнг бу ерга йил давомида 36 минг нафар сайёҳни жалб этиш режалаштирилган. Бундан ташқари, сайёҳларнинг ушбу ҳудудда қолиш муддати 1,5 кунга узайтирилади, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates