баннер
18 апр 2025
04:04

    Ёқилғи цистернасини тозалаётган йигит заҳарланиб ҳалок бўлди

    Хоразм вилояти Шовот туманида 21 ёшли йигит бензин цистернасини тозалаш вақтида ёқилғи қолдиқлари ҳидидан заҳарланиб ҳалок бўлди. Уни қутқаришга уринган шахс ҳам ҳушидан кетди, аммо омон қолди. Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Хоразм вилоятининг Шовот туманида 2004 йилда туғилган йигит катта бензин цистернасининг ичига тушиб, чиқолмасдан вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

    Маълум қилинишича, Хоразм вилоятининг Шовот тумани тиббиёт бирлашмаси шифокори 27 март куни соат 16:00 ларда ИИБга мурожаат қилиб, тумандаги “Шоҳобод 2022” МЧЖ бензин қуйиш шохобчасининг цистернаси ичида 19-20 ёшлар атрофида бўлган шахс вафот этганлигини билдирган.

    Хабарда айтилишича, «Шохобод 2022» ёқилғи қуйиш шохобчаси ишчи-оператори И.К. (1999 йилда туғилган) аввал ҳам 4 марта бу ишни бажариб, хизмат ҳақи олган З.Р.дан цистерна ичини тозалашни сўраган.

    Шундан сўнг З.Р. вақти йўқлиги учун фарзанди М.О.ни юборган. Фуқаро И.К. 2004 йилда туғилган М.О. билан биргаликда соат 15:30 ларда бензин қуйиш шохобчанинг цистернасини тозалашни бошлаган.

    Иш давомида М.О. цистерна ичидаги ёқилғи қолдиқлари ҳидидан заҳарланиб, ҳушидан кетган.

    Бу ҳолатни И.К. кўриб, унга ёрдам бериш учун цистерна ичига тушиб, М.О.ни кўтариб чиқаётган вақтида ўзи ҳам ҳушини йўқотишни бошлаган. Шу вақтда И.К.нинг укаси О.О. кийимидан ушлаб тортиб олган, М.О. эса цистерна ичида ҳушсиз қолиб кетиб, вафот этган.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech