Шу йилнинг 16 апрель куни соат 01:10 ларда Саратов вилоятининг “Тамбов-Пенза-Саратов-Пристанное-Ершов-Озинки” трассасининг 519 км.да Lada Largus русумли автомашина ЙТҲга учради.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, машинада Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида, 1987 йилда туғилган 1 нафар Ўзбекистон фуқароси К.Ф. воқеа жойида вафот этган ва 5 нафар ватандошлари турли тан жароҳати билан туман шифохонасига жойлаштирилди.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ушбу ҳолатни назоратга олганини маълум қилди. Саратов вилояти ваколатли ва мутасадди идоралар билан алоқа ўрнатилиб, вафот этган фуқарони жасади ватанга қайтариш ишлари билан боғлиқ жараёнлар бошланди, жабрланганларга тиббий муолажа кўрсатиб келинмоқда.









