Таниқли ёзувчи Шодмон Отабек вафот этди

    Ташвишли хабар 3 март 2025 979

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли ёзувчи, Шодмон Отабек 79 ёшида вафот этди.

    Шодмон Отабек 1946 йили Андижон вилоятининг Ширмонбулоқ қишлоғида туғилган. 1969 йили Тошкент давлат университети (Миллий университет)ни тамомлаган.

    Республика радиоси, Ўзбекистон Миллий кинокомпанияси, Тошкент давлат маданият институти ва “Ўзбекистон адабиёти ва санъати“ газетасида ишлаган. 1992 йилдан 2003 йилгача “Хабар“ газетасида бош муҳаррир лавозимида фаолият олиб борган.

    Тўрт марта нашр қилинган “Дўрмон ҳангомалари“ китоби Шодмон Отабекка машҳурлик келтирган.

    “Yuz.uz” жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates