баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Хорижий давлатлар адлия органларининг норма ижодкорлиги фаолиятида нималарга эътибор қаратилган?

    Хорижий давлатларда адлия органларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти турлича йўналишларда ташкил қилинган.

    Хорижий давлатларда адлия органларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти турлича йўналишларда ташкил қилинган.

    Россия Федерацияси Адлия вазирлиги Россия Федерацияси Президентининг 2004 йилги 13 октябрдаги 1313-сонли Фармони билан тасдиқланган “Россия Федерацияси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомнинг 7-банди 8) кичик бандига мувофиқ, Адлия вазирлиги  ва унинг федерал хизматларининг ваколатларига боғлиқ равишда, шунингдек вазирлик ва унинг федерал хизматлари таркибий бўлинмалари иш режалари лойиҳаси ва прогноз кўрсаткичлари фаолиятига кўра, федерал конституцион қонунлар лойиҳаларини, федерал қонунлар лойиҳаларини, Россия Федерацияси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларини Россия Федерацияси Президенти ва Ҳукуматига киритади. Низомга кўра, вазирлик федерал конституцион қонунлари ва федерал қонунлари лойиҳаларининг расмий тақризи ва хулосаларини тайёрлашда, шунингдек уларга ўзгартириш киритиш лойиҳаларида иштирок этади.

    Мазкур Низомга кўра, адлия бошқармалари Россия Адлия вазирлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартириш киритиш ва шундай турдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш бўйича таклифларни ўрнатилган тартибда Адлия вазирлигига тақдим қилади.

    Белоруссия Республикаси Вазирлар Кенгашининг 31.10.2001 йилги 1605-сонли қарори билан тасдиқланган “Белоруссия Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомнинг 6.1 кичик бандига кўра, Адлия вазирлиги Белоруссия Республикаси Президенти, Миллий мажлис, Вазирлар Кенгашининг топшириғи ва ўзининг ташаббуси бўйича қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади.

    Қозоғистон Республикасининг 2002 йил 18 мартдаги “Адлия органлари ҳақида”ги Қонунининг 15-моддасига кўра,  адлия органлари томонидан қонун лойиҳаси ишлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш амалга оширилади.

    Германия Федерал Адлия ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазирлиги тузилмасидаги IV Департамент (Конституциявий ва маъмурий ҳуқуқ, халқаро ва Европа ҳуқуқи) халқаро-ҳуқуқий шартномаларни ишлаб чиқиш ва келишишда иштирок этади. Шунингдек, мазкур IV Департамент БМТ ва Европа Кенгаши йўналиши бўйича белгиланган шартномаларни тайёрлаш ва амалга оширишга жавоб беради.

    Франция Адлия вазирлиги тизимида норма ижодкорлиги фаолияти билан шуғулланувчи бир нечта тузилмалар бўлиб, шулар жумласидан Фуқаролик ишлари бўйича бошқармаси конституциявий ҳуқуқ, маъмурий масалалар, фуқаролик ҳуқуқи ва фуқаролик процесси, корпоратив ҳуқуқ ва савдо ҳуқуқига алоқадор бўлган қонунлар ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди.

    Финландия Адлия вазирлиги ходимининг асосий мажбуриятларидан бири, Ҳукумат қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳисобланади.

    Азизжон Хўжаназаров,
    Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси

    No date selected
    April 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates