баннер
2 мар 2025
11:54

    “Ягона интеграциялашган экотизим” ахборот тизими ишга туширилади

    “Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-224-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди.

    Фармонга кўра, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (Қўмита) раиси ва унинг ўринбосарлари зиммасига 2025 йилда қуйидаги устувор вазифалар юкланди, жумладан:

    • саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланишдаги хавфсизлик талабларини қайта кўриб чиқиш;
    • саноат хавфсизлигини таъминлашда масофадан назорат қилиш механизмини жорий этиш;
    • саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш.

    Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг металлургия тармоғида хавфсизликни назорат қилиш функцияси Қўмитага ўтказилади.

    Инспекция тузилмасидаги Бекобод кон-техника инспекцияси тугатилади.

    Қўмита тузилмасида қуйидагилар ташкил этилади:

    • Навоий саноат хавфсизлиги инспекцияси;
    • Олмалиқ саноат хавфсизлиги инспекцияси;
    • Бекобод саноат хавфсизлиги инспекцияси;
    • Темир йўл саноат хавфсизлиги инспекцияси.

    2025 йил якунигача “Ягона интеграциялашган экотизим” ахборот тизими ишга туширилади.

    2025 йил 1 июлдан саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги белгиланган ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга жарима қўллаш тартиби жорий этилади.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech